“Барселона”дан кейин “Реал Мадрид”га ҳам ҳужум қилишди

 

“Твиттер” ижтимоий тармоғидаги “Реал Мадрид” клубининг расмий саҳифаси хакерлар ҳужумига учради.

Хакерлар мадридликларнинг саҳифасига Лионель Мессининг “Эл Класико”да “Реал” дарвозасига урган голининг видеоси чоп этиб, “Хуш келибсан Месси” деб ёзишди.

Кейин эса яна бир хабар чиқди. Унда “Хавфсизлик даражаси жуда паст ва биз буни исботладик. Биз “Барселона”дан ташқари  бошқа саҳифаларга ҳам ҳужум қиламиз” деб ёзилганди.

Шундан сўнг  хеш тегли бир қатор твитлар ҳам чиқди. Хакерлар айнан мана шу хеш тегни трендга чиқаришмоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!