“Барселона”га яна бир “бош оғриқ” пайдо бўлди

2 июнь,2017, 09:44 613

“Барселона”га яна бир “бош оғриқ” пайдо бўлди

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Тельо “Фиорентина” билан келишилган ижара муддати тугади хамда Каталонияга қайтиб келди деб хабар бермоқда Маrca нашри. Унга ҳозирда “Валенсия” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Қишда “Фиорентина” уни 6 млн еврога сотиб олишга тайёрлиги борасида баёнет берган эди. Бироқ жамоанинг ҳозир унга бўлган қизиқиши камайган кўринади.

Якунланган мавсумда футболчи “Фиорентина” сафида жами 42 ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 8 та голга ассистентлик қилди.

Тельонинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси эса келгуси йили якунланади.