"Барселона"ни собиқ дарвозабон бошқариши мумкин

12 март, 08:00 538

Хабарингиз бор "Барселона"нинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрике мавсум якунлангач жамоани тарк этишини эълон қилди. Бу хабардан сўнг каталонияликлар ўзларига янги бош мураббий излашда давом эттиришмоқда. 
Эътиборлиси, номзодлар орасида Луис Энрикенинг ёрдамчиси  Хуан Карлос Унсуэ ҳам бор. У бош мураббийга стандарт вазиятлар ва мураббийнинг футболчиларга топшириғини етказиб бериш бўйича ёрдам беради.


Маълумот учун, Унсуэ 1988-1990 йилларда "Барселона" сафида дарвозабон сифатида тўп сурган. Кейинчалик эса Франк Райкард ва Хосеп Гвардиола бош мураббийлиги даврида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган.