“Барселона”нинг “Гранада”га қарши ўйинини Месси, Пике, Туран ва Видаль ўтказиб юборишади

1 апрель,2017, 19:30 638

“Барселона”нинг “Гранада”га қарши ўйинини Месси, Пике, Туран ва Видаль ўтказиб юборишади

 

Хабарингиз бор, кеча Испания Ла Лигаси 29-турига старт берилди. Бугун ва эртага ушбу турдан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилади.  

2 апрель куни “Барселона” сафарда “Гранада” меҳмони бўлади. Мазкур учрашувда каталонияликларга 4 футболчи ёрдам бера олмайди.

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси карточкалари кўпайиб кетганлиги учун бу ўйинни ўтказиб юборса, Алеиш Видаль ва Арда Туранда жароҳат бор. Жерар Пике эса машғулотларда иштирок этмади. Шунинг учун у ҳам бўлажак беллашувда майдонга тушмайди.