"Барселона"нинг Ла Лигадаги мағлубиятсиз серияси 40тага етди
Аввал хабар берганимиздек “Барселона” кеча Испания Ла Лигасининг 33-турида “Сельта”га қарши майдонга тушди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Эътиборлиси, ушбу дурангдан сўнг каталонияликларнинг Ла Лигадаги кетма-кет мағлубиятсиз ўйинлари 40тага етди. Ушбу баҳсларнинг 7таси ўтган мавсумда, 33таси эса жорий мавсумда ўтказилган.
Эрнесто Вальверде шогирдлари бу кўрсатгич борасида 1979/80 йилги мавсумда «Реал Сосьедад» томонидан ўрнатилган рекордни йўққа чиқаришди.
Фикрлар