“Барселона”нинг шўрига “шўрва тўкилди”

25 май, 19:59 1916

“Барселона”нинг шўрига “шўрва тўкилди”

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес 15 кунга сафдан чиқди. Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, уругвайлик форвард машғулотлар вақтида ўнг оёғи мушакларини шикастлаб олган ва яқин икки ҳафта ичида сафга қайтмайди.

Суарес 27 май куни Испания кубоги финалида “Алавес”га қарши баҳсда майдонга туша олмаслиги олдиндан аниқ эди. Боиси, футболчи мазкур баҳсни дисквалификация сабаб ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Суарес бу мавсум барча мусобақаларда “Барселона” сафида 51 та ўйинда майдонга тушди ва 37 та гол урди.

Бундан олдинроқ, жамоа ярим ҳимоячиси Серхи Роберто ҳам финални жароҳати сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.