"Барселона"нинг собиқ аъзоси фаолиятини АПЛда давом эттиришга жуда яқин турибди

“Малага” клуби ва Испания ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Сандро Рамирес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди. Sky Sports нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи “Эвертон” клуби билан деярли келишувга эришган.

Юқоридаги манбаада ёзилишича футболчининг трансфер нархи 6 млн еврони ташкил этиши мумкин. Айтиш керакки, Рамиресга шунингдек Туриннинг “Ювентус” клубидан ҳам қизиқишлар бўлган.

Маълумот учун, Сандро Рамирес жорий мавсум Ла Лигада жами 30та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

"Эвертон" яна бир йирик трансферни амалга оширди

“Эвертон” “Интер” ярим ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!