“Барселона”нинг собиқ футболчиси испанлар ичида биринчи бўлди

22 апрель,2017, 23:03 589

“Барселона”нинг собиқ футболчиси испанлар ичида биринчи бўлди

“Майнц” ҳужумчиси Боян Кркич Германия Бундеслигаси 30-турида “Бавария”га қарши баҳсда(2:2) тўп киритди ва Германиядаги голлари ҳисобини очди.

Бундеслига. “Бавария” яна ғалаба қозона олмади ва бошқа натижалар

Шу тариқа 26 ёшли футболчи Испания, Англия, Италия хамда Германия чемпионатларида тўп киритишни уддалаган илк испан футболчиси бўлди. Кркич шунингдек, “Аякс” сафида Голландия чемпионатида ҳам тўп киритганини айтиш жоиз.

Боян “Барселона” тарбияланувчиси саналади. Ҳужумчи ҳозирга қадар “Милан”, “Рома”, “Сток Сити” жамоаларида ўйнашга улгурган эди. Қишги трансферлар бозорида эса Кркич “Майнц”га келиб қўшилган эди.

SPORTS.uz