“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

18 май, 11:21 255

Каталониянинг “Барселона” клубидаги фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган, айни дамда эса “Валенсия”да фаолият олиб бораётган Мартин Монтойя  Москванинг “Спартак” клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 26 ёшли ҳимоячига москваликлар бош мураббийи Массимо Карреранинг шахсан ўзи жиддий қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, Монтойянинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Мартин асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у 2016 йилда каталонияликлар сафини тарк этган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Спартак” якунланаётган мавсум муддатидан аввал Россия чемпионлигини қўлга киритди ва улар келгуси мавсум Чемпионлар лигасидаги иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайди.