“Барселона”нинг собиқ посбони эркин агентга айланди

“Мидлсбро” жамоаси дарвозабони Виктор Вальдес ёзда инглиз клуби сафини тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 35 ёшли кипернинг шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етар эди. Аммо ҳар иккала томон розилиги билан мазкур шартнома бекор қилинди ва испаниялик посбон эркин агентга айланди. Вальдес июн ойи охирида “Мидлсбро”ни тарк этади.

Бундан бир муддат илгари эса “Мидлсбро”нинг ақшлик дарвозабони Бред Гузан ҳам жамоани тарк этган ва “Атланта Юнайтед” сафига бориб қўшилган эди.

Маълумот учун, Вальдес якунланган мавсумда Англия Премьер лигасида 28 та баҳсда майдонга тушди ва 36 та тўп ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!