"Барселона"нинг "тоза" голини инобатга олмаган ҳакам Испанияда мукофотланди

Алехандро Хос Эрнандес Эрнандес Испания ҳакамлар қўмитаси қарорига биноан 2016/17 йилги мавсумда Ла лиганинг энг яхши ҳаками деб топилди.

Қайд этиш жоиз, ушбу мавсумда Эрнандес 20-турда “Барселона”нинг голини инобатга олмаган эди. “Бетис”га қарши кечган ўйиннинг 78-дақиқасида  Неймарнинг голини инобатга олмаган эди. Бу вақтда “Барселона” 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди.

Неймарнинг зарбасидан сўнг, дарвоза чизиғини кесиб ўтган тўпни ҳимоячи Айсса Менди қайтариб қолган эди. Эрнандес эса бу вазиятни назаридан четда қолдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!