“Барселона”нинг устидан ФИФАга яна шикоят тушди

23 июнь,2017, 14:41 780

“Барселона”нинг устидан ФИФАга яна шикоят тушди

Бразилиянинг “Сантос” жамоаси “Барселона” устидан ФИФАга арз қилди. Бу ҳақда бразил ОАВ   хабар берди. Бразилияликлар “Барселона” ярим ҳимоячи Лукас Лима билан музокара ўтказганидан норози бўлишмоқда.

Бразилия чемпионатининг бош юлдузларидан бири бўлган Лима январда “Барселона”га эркин агент сифатида ўтиши айтилган эди. У каталонияликлар билан беш йиллик шартномага имзо чекиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш жоиз, “Сантос” хамда “Барселона” ўртасидаги келишмовчилик биринчи бор бўлаётгани йўқ. Ушбу икки клуб Неймар борасида ҳам келишмовчиликка учрашган ва иш судга қадар етиб борган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.