“Барселона”нинг янги мураббийи хали ишга киришмасдан туриб, тарихга кириб улгурди

30 май, 19:48 527

“Барселона”нинг янги мураббийи хали ишга киришмасдан туриб, тарихга кириб улгурди

“Барселона” жамоасининг янги мураббийи Эрнесто Вальверде хали ишга киришмай  туриб, ўзига хос натижага эришиб бўлди. Гап  шундаки, Вальверде, “Барселона”дан олдин шаҳарнинг бошқа бир жамоаси “Эспаньол”ни бошқариб, сўнг “блаугранаслар”ни бошқарган дастлабки мураббийга айланди.

Ўзи умуман, ҳар иккала каталон клубини бошқариш фақат 4 мураббийга насиб этган. Қизиғи, Эрнесто футболчи сифатида ҳам ҳар иккала жамоада ўйнаган.