"Барселона"нинг янгича рангга эга бўлган либосини кўрдингизми?(фото)

Испаниянинг  "Барселона" жамоаси янги мавсум учун тайёрланган учинчи либосини тақдим этди. Ушбу либослар "Nike" компанияси томонидан тайёрланган.

Ушбу либос тўқ қизил рангдан ишланган. Мазкур либосларнинг сотуви аллақачон бошлаб юборилган. Жамоа ушбу экипировкалардан ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган Португалиянинг "Спортинг" клубига қарши баҳсда фойдаланиши айтилмоқда.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто янги либос борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Футболчи сифатида барча ўзига ишонч билан майдонда тўп  суришни истайди. Мен мана шундай либосда тўп суришимда, шаҳрим ва унинг маданияти ифода топган либосда ўйнашдан фахрланаман. Бундай янги инновация ва дизайн янги даражага кўтарилишимизга ёрдам беради", - деб айтиб ўтди Роберто.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!