Бартомеу: "Барселона" Иньеста билан шартномани узайтиришга жуда яқин

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти  Хосеп Мария Бартомеунинг сўзларига кўра “кўк-анор ранглилар” жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Андрес Иньеста билан келишувни узайтиришга жуда яқин туришипти.

“Биз Иньеста “Барселона”да қанча ўйнашни хоҳласа, шунча ўйнашини хоҳлаймиз. “Барселона” у билан шартномани узайтиришга жуда яқин турибди. Ҳудди шу гапни Месси борасида ҳам айтишим мумкин”, - дейди Бартомеу AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Иньестанинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!