“Бавария”, “Кельн” ва “Вердер”нинг стадионлари бактерияларнинг “уяси”ми?

2 июнь,2017, 16:16 244

“Бавария”, “Кельн” ва “Вердер”нинг стадионлари бактерияларнинг “уяси”ми?

Немис олимлари Бундеслигада иштирок этувчи жамоаларнинг стадионларида гигиена қоидаларига қанчалик амал қилинишини текширишди.

Бунинг учун улар ареналардаги ичимлик суви, егулик ва пиво маҳсулотларини текшириб чиқишди.

Экспертлар 3 та стадиондаги вазиятни текшришди. Булар “Альянц-Арена”(“Бавария”), “РайнEнергоШтадион(Кельн) ва “Везерштадион”лардир.

Тахлил натижаларига кўра, Мюнхен ва Бремендаги стадионларнинг ичимлик сувида бактериялар борлиги аниқланди.

Кельндаги аренада эса пиводаги бактериялар миқдорининг ниҳоятда кўплиги айтилди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳозирга қадар бу борада ҳеч ким шикоят қилмаган эди.