"Бавария" 18 ёшли футболчи билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади

15 март,2017, 12:10 461

Мюнхеннинг "Бавария" клуби 18 ёшли австриялик ҳимоячи Марко Фридль билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда Sport1 нашри хабар тарқатмоқда.
Австрия U19 терма жамоаси аъзоси бўлган футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси июль ойида ўз якунига етар эди. Аммо, мюнхенликлар бош мураббийи Карло Анчелотти сўнгги пайтларда Фридлга ишонч билдирди ва уни бош жамоа машғулотларига таклиф қила бошлади. У хатто "Бавария"нинг давралар оралиғида Қатарда ўтказган йиғинида ҳам иштирок этди.

"Фридль ўзини ҳар томонлама кўрсатмоқда ва ўйлайманки у асосий таркибдан жой ола билади", - дейди Анчелотти.