"Бавария" Алькантарани ўзида сақлаб қолмоқчи

7 апрель,2017, 17:40 403

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Тьяго Алькатарани ўзида сақлаб қолиш учун унга янада фойдалироқ бўлган шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Talksport нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 25 ёшли футболчининг хизматларига "Барселона", “Реал” ҳамда “Манчестер Сити” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Тьяго жорий мавсум Бундеслигада 22та учрашув ўтказди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган эди. Янги келишувга кўра эса футболчи 2022 йилгача Мюнхен клубида қолиши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.