"Бавария" Анчелоттини истеъфога чиқармоқчи эмас

28 апрель,2017, 17:55 298

Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти келгуси мавсумни ҳам немис гранди сафида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда "Бавария" клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге айтиб ўтди.
"Карло - яхши ва тажрибали мураббий.  У билан амалдаги шартнома 2019 йилга қадар имзоланган. Унинг жамоадаги келажаги эса муҳокама қилинмайди", - дейди Румменигге Bild нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти "Бавария"га 2016 йилда келган эди.