“Бавария” “Арсенал” футболчисини “тортиб олмоқчи”

11 март,2017, 22:50 653

“Бавария” “Арсенал” футболчисини “тортиб олмоқчи”

 

 

Лондоннинг “Арсенал” клуби таркибида ёзда жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу жамоани бир қатор етакчи футболчилар тарк этиши айтилмоқда. Албатта, юзага келган вазиятдан бошқа жамоалар фойдаланиб қолишга интилади. Аксарият клублар “Асенал”нинг иқтидорли футболчиларини осонликча қўлга киритиш пайига тушган.

Бундеслига гранди “Бавария” Лондондан Гранит Жакани олиб келмоқчи. Бу ҳақида “Бавария”нинг собиқ бош мураббийи Оттмар Хитцфельд маълум қилди.

- Жака “Бавария”нинг нишонида, - деди Оттмар Хитцфельд. – У ҳамон ўсишда давом этмоқда ва бунақа футболчининг харидори кўп бўлади.

Жака жорий мавсумда АПЛда 20 та учрашувда майдонга тушиб, юқори савияда тўп сурди.

SPORTS.uz