"Бавария" "Атлетико" ярим ҳимоячисини Мюнхенга олиб келмоқчи

30 март,2017, 12:05 550


Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраскони ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда, дея хабар беради AS нашри.

Италиялик мутахассиснинг фикрича, Карраско немис грандининг ўйинини янада кучайтира олади. Бироқ бу футболчини қўлга киритиш “Бавария” учун осон бўлмайди. Сабаби Карраскога Европа бошқа қатор грандлари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари “Атлетико” уни 100 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

yannick

Каррасконинг мадридликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.