"Бавария" Барселона" ҳимоячисини сотиб олади

28 июнь,2017, 19:25 518

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Барселона” билан ҳимоячи Матеу Морей борасида келишувга эришди.

“Бавария” ҳозирча бу хабарларни рад этмоқда. Бироқ немис ОАВ бу ҳақда ёзар экан, келишув амалга ошгани тўғрисида хабар беришмоқда.

17 ёшли футболчи якунланган мавсумда “Барселона Б” ва “Барселона”(U-19) сафида ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигасида иштирок этди.

Шу йил бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасида Европа чемпионатида 3 та гол киритишга муваффақ бўлганини таъкидлаш жоиз.