“Бавария” Дибала учун 100 млн евродан воз кечишга тайёр

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ёзда “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрмоқчи.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 25 ёшли аргентиналик футболчи учун туринликларга 100 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Дибала “Юве”га 2015 йил “Палермо”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум туринликлар сафида жами 42та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 25та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!