"Бавария" Дортмунддан келган "Боруссия"ни шарманда қилиб юборди (видео)

Кеча шунингдек Германия Бундеслигасида ҳам 28-тур ўйинлари давом эттирилди.

Жумладан, амалдаги чемпион – “Бавария” шу куни ўзининг “азалий рақиби” ҳисобланган Дортмунднинг “Боруссия”сини қабул қилди. Учрашув кутилмаганда мюнхенликларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда  Левандовски хет-трик қайд этган бўлса, Хамес Родригес, Томас Мюллер ва Франк Риберилар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!