"Бавария" Дракслерга қизиқиш билдирмоқда

23 август,2017, 10:10 368

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Драсклер фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sportsmole нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 23 ёшли Германия терма жамоаси аъзосига шахсан мюнхенликлар бош мураббийи Карло Анчелотти жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни жорий трансфер деразаси ёпилгунига қадар ўз жамоаси сафига қўшиб олмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, Дракслерга шунингдек "Арсенал" ва "Ливерпуль" каби жамоалардан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ, бундан аввалроқ футболчининг агенти уни ПСЖдан кетмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, ўтган мавсум қишки трансферлар даврида “Вольфсбург”дан ПСЖга кўчиб ўтган Дракслер ўтган давр мобайнида Франция чемпионатида 17та учрашувда майдонга тушишга улгурган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.