"Бавария" Дуглас Костанинг жавобини беради

3 апрель,2017, 22:40 707

 

"Бавария" раҳбарияти қанот футболчиси Дуглас Костанинг жамоадан кетишига рози бўлди.

Айни пайтда "Ювентус" Дугласни ўз сафида кўрмоқчи. "Бавария" бразилиялик футболчиси учун аввалига 50 миллион евро сўради. Бироқ мюнхенликлар бу суммани 30 миллионгача тушириши мумкин.

Дуглас Коста жорий мавсумда Бундеслигада 19 та учрашувда тўртта гол урди.

SPORTS.uz