“Бавария” Германия Суперкубоги ғолиби бўлди ва рекорд ўрнатди

Ҳозиргина Германиянинг Дортмунд шаҳрида жойлашган “Сигнал Идуна Парк” стадионида Германия Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди.

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Бавария” ўтган мавсум Германия кубогини қўлга киритган “Боруссия Дортмунд”га қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли тарзда кечган баҳсда ҳисобни мезбонлар очишди. Пулишич 12-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ Роберт Левандовски орадан 6 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди.

Обамеянг 70-дақиқада дортмундликларни яна олдинга олиб чиққан бўлса, учрашув сўннгида Бюрки ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Футбол лоторесида эса мюнхеликлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди ва суперкубок сохиби бўлишди.

Бугунги соврин “Бавария”нинг суперкубоклардаги олтинчи соврини бўлди ва бу борада 5 та титулга эга бўлган дортмундликларни ортда қолдириб, бу борада рекордчига айланди.

Германия Суперкубоги

Боруссия Д – Бавария 2:2 (пенальтилар серияси 4:5)

Голлар: 1:0 – 12 Пулишич, 1:1 – 18 Левандовски, 2:1 – 71, пенальти Обамеянг, 2:2 – 88, автогол Бюрки.

Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Загаду (Пасслак, 77), Пишчек, Бартра, Дауд (Роде, 46), Шахин, Дембеле, Кастро, Пулишич (Филипп, 90),Обамеянг.

Бавария – Ульрайх, Мартинес (Зюле, 60), Хуммельс, Рафинья, Толиссо (Саншеш, 84), Киммих, Видаль, Руди, Рибери, Мюллер (Коман, 67),Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (17), Загаду (53), Левандовски (69), Видаль (74), Роде (86), Пасслак (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!