"Бавария" Карраско учун "Атлетико"га 50 млн евро беришга тайёр, бироқ...

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Атлетико” ярим ҳимоячиси Янник Карраскони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Тарқатилган хабарларга қараганда немис гранди 23 ёшли бельгиялик футболчи учун “матрасчилар”га 50 млн евро тўлашга тайёр. “Бавария”нинг бирдан бундай қарорга келиши “Арсенал”дан Алексис Санчесни сотиб ололмагани билан боғлиқ. Айтиш лозимки, чилилик футболчи тез орада “Манчестер Сити” аъзосига айланиши кутилмоқда.

Бироқ, “Атлетико”нинг Карраскони сотиши ҳам сўроқ остида. Чунки, ФИФА мадридликларга ёзда футболчи сотиб олишни таъқиқлаган ва шу боис улар тажрибали футболчисининг ўрнини тўлдира олмасликлари мумкин.

Маълумот учун, Бельгия терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум Ла Лигада жами 35та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 4та голли узатма ёзидириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!