"Бавария" Коста ва Саншешнинг нарҳини эълон қилди

5 июнь,2017, 14:50 516

Аввало хабар берганимиздек, Мюнхеннинг “Бавария” клуби ёзги трансфер даврида бир қатор футболчисини сотишни режалаштирмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди агар яхши ҳаридор чиқса Дуглас Коста ва Ринату Саншешлар билан ҳайрлашишга тайёр. Унга кўра бразилиялик футболчининг нарҳи 40 млн еврога, португалиялик футболчининг нарҳи эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Костанинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган бўлса, Саншешнинг келишуви 2021 йилга қадар амал қилади.