"Бавария" Костани 50 млн еврога сотмоқчи, "Ювентус" эса 40 млн таклиф қилмоқда

27 июнь, 09:15 183

Туриннинг “Ювентус” клуби бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Костанинг трансфери борасида ҳамон “Бавария” билан келиша олмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, немис гранди 26 ёшли футболчиси учун 50 млн евро талаб қилмоқда. Ўз навбатида туринликлар эса Коста учун 40 млн беришмоқчи.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум Германия Бундеслигасида жами 23та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

"Ювентус" Костани кўндирди, энди навбат "Бавария"га

«Бавария» рози бўлди