"Бавария" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўрнига "Ливерпуль" форварди Роберто Фирминони олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal интернет нашри хабар бермоқда.

Бразилиялик футболчининг трансфери немис грандига тахминан 114 млн еврога тушиши кутилмоқда. Айтиш лозимки, ушбу трансфер фақатгина Левандовски жамоани тарк этгандагина амалга оширилади. Боиси, “Бавария” польшалик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски “Бавария” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!