"Бавария" Мбаппе учун курашга қўшилди

3 май,2017, 12:30 461


Мюнхеннинг “Бавария” клуби мураббийлар штаби “Монако” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени таркибга қўшиб олиш ҳақида бош қотирмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, немис гранди мутахассислари 18 ёшли футболчининг монегасклар сафидаги ўйинлари кузатиб боришган.

Аввалроқ Пьер Мбаппе (ҳужумчининг тоғаси – SPORTS.uz) жиянининг “Реал”, “Барселона”, “Ювентус”, ПСЖ, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби жамоаларда тўп суриши мумкинлигини таъкидлаб ўтган эди.

Мбаппе “Монако” билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади.