“Бавария” “Реал”нинг бир йўла уч футболчисини харид қилмоқчи

 

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси раҳбарияти ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида янги футболчиларни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Diario Gol нашрига маълум бўлишича, мюнхенликлар “Реал”нинг бир йўла уч футболчиси – Хамес Родригес, Иско ва Альваро Моратани сотиб олмоқчи. “Бавария” собиқ устози Карло Анчелотти “Реал”да ишлаганида ушбу футболчилар имкониятини хабардор бўлган.

Хамес ва Мората етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли клубни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда. Иско ўз навбатида 2018 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!