“Бавария” Роббен билан бир йилга шартномани узайтиради

Мюнхеннинг “Баврия” клуби голландиялик вингер – Арьен Роббен билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге хабар берди.
“Арьен “Бавария”да қолишни истади ва биз у билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаб юбордик. Ўйлайманки, Янги йилга қадар биз у билан амалдаги шартномани узайтирамиз. 
Янги шартнома бир йил муддатга тузилади. “Бавария” Роббеннинг ёшига асло эътибор қилмайди. Кўриб турибсизки у ва Рибери ҳали ҳамон ажойиб ўйин намойиш этишмоқда”,
- дейди Руменигге Sport1.de нашрига берган интервьюсида. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!