"Бавария" Санчес ва Веррати учун катта маблағ ажратди

13 май, 15:50 226


“Бавария” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида харид қилиниши керак бўлган асосий футболчиларни аниқлаб олди.

Маълум бўлишича, мюнхенликлар фақатгина “Арсенал”дан Алексис Санчесни эмас, балки ПСЖ аъзоси Марко Верраттини қўшиб олишни режалаштирмоқда. Ҳар икки футболчининг трансфери учун “Бавария” умумий ҳисобда 120 миллион евро маблағ ажратмоқчи.

Аввалроқ, Верраттининг агенти Марко ди Кампли “Бавария”дан таклиф бўлганлигини айтиб ўтган эди. Верраттига шунингдек, “Барселона” ҳам даъвогарлик қилмоқда.