"Бавария" Хаби Алонсога муносиб ўринбосар топди

12 март,2017, 13:35 564

Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ бош мураббийи Оттмар Хитцфельд мавсум сўнггида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилган Хаби Алонсога муносиб ўринбосар ким эканлигини айтди.
68 ёшли мутахассиснинг сўзларига кўра Лондоннинг "Арсенал"  клуби хавбеки Гранит Жака испаниялик футболчининг ўрнини босиши мумкин. У бу ҳақда Blick нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Таъкидлаш керакки, мавсум якунлангач нафақат Арсен Венгер, балки жамоанинг бир қатор футболчилари ҳам тарк этиши кутилмоқда.


Шундай экан "Бавария" 24 ёшли швейцариялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.