"Бавария" Хаби Алонсога ўринбосар топди

15 май, 11:50 276


Гельзенкирхеннинг “Шальке 04” жамоаси ярим ҳимоячиси Леон Горецка мавсум якунида бошқа жамоага ўтишга яқин турибди.

Bild нашрининг тарқатган хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг янги клуби Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси бўлади. Айни дамда томонлар шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Горецкининг трансфери немис грандига 20 миллион евро тушиши мумкин.

Бироқ “Шальке 04” футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва унга янги келишув таклиф қилишни режалаштирмоқда.