"Бавария" Хамеснинг трансфери эвазига "Реал"га 42 млн евро тўламоқчи

Мавсумни “Бавария” сафида ижара асосида ўтказаётган Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес тез орада мюнхенликларнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

Marca нашрининг хабар беришича немис гранди раҳбарияти 26 ёшли колумбиялик футболчи учун “қироллик клуби”га 42 млн евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам бунга рози.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ўтган ёз Хамесни “Реал”дан 13 млн евро эвазига 2 йилга ижарага олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!