"Бавария" бошқарув раиси Дибалани ўз жамоасида кўрмоқчи, аммо...

3 апрель, 13:25 422

“Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Пауло Дибалани ўз жамоасида кўриш истагида эканлигини яширмади.

“Мен ҳудди Дибала сингари футболчиларни кузатаман. Бироқ, ҳеч қачон зўр футболчилар трансферга қўйилган эмас. Бу каби футболчиларни сотиб олиш учун эса жуда катта маблағ сарфлаш керак”, - дейди Румменигге Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда аргентиналик футболчининг ёзда испан грандларидан бирига ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.