"Бавария" дарвозабони жамоани тарк этади

 
Бундеслиганинг энг бақувват клуби "Бавария" дарвозасини қўриқлаётган Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони Мануэль Нойер ҳеч бир рақобатчисига ўзини кўрсатиш учун имконият бермаяпти.

"Бавария" таркибида Мануэль Нойернинг ўринбосари ҳисобланган истеъдодли дарвозабон Свен Ульрайх ўйин амалиётига эга бўлиш учун Мюнхен клубини тарк этишга қарор қилди.

- Мен фаолиятимни захира ўриндиғида ўтириб якунламоқчи эмасман, - деди Свен Улрайх. - Агар имконият туғилса мен бошқа клубга ўтиб, дарвозада турган бўлардим.

Свен Ульрайх 2015-2016 йилги мавсум олдидан "Штутгарт"дан олиб келинган эди. Аввалига Мануэль Нойердан кўп нарса ўрганаман деб ўзига ишонган дарвозабон энди рақобат бефаойда эканини тушиниб етди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!