“Бавария” француз футболчиси билан шартнома имзолади

Германиянинг “Бавария” жамоаси франциялик ҳужумчи Кингсли Коман билан шартнома тузди. Мюнхен клуби расмий сайти берган хабарга кўра, келишув 2020 йилга қадар мўлжалланган. Шу вақтга қадар Коман ижара асосида “Бавария” сафида тўп суриб келар эди.

“Коман бизнинг келажагимизда муҳим ўрин тутади. У катта потенциалга эга футболчидир. Биз ишонамизки, Коман бизга яқин йилларда катта ёрдам беради, уни қўллаймиз”, - деб айтиб ўтди “Бавария” клуби бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге.

Маълумот учун, Коман бу мавсум мюнхенликлар сафида Бундеслигада 17 баҳсда майдонга тушди ва иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!