"Бавария" футболчилари Левандовскининг жаҳлини чиқаришди

9 июнь, 14:38 460

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски 2016/17 йилги мавсумда Бундеслига тўпурарлигини Пьер-Эмерик Обамеянгга бой берганидан ҳайратда эканлигини айтиб ўтди.

“Ҳозир бу нарса у қадар бошимни оғритаётгани йўқ. Аммо чемпионат якунида шундай бўлди. Айтишим мумкинки, мен шерикларимни мени қўллав-қувватлашларидан тўлиқ қаноатланганим йўқ”, – деб польшалик футболчининг сўзларини келтириб ўтди ЭСПН нашри.

Маълумот учун, Роберт сўнгги турда Бундеслиганинг ушбу мавсумдаги тўпурарлигини “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга бой берган эди.