
"Бавария" келажаги ҳақида қайғурмоқда
"Бавария" раҳбарияти "Хоффенхайм"да ўзини кўрсатган германиялик икки футболчини ўз таркибига олганини эълон қилди. 26 ёшли ярим ҳимоячи Себастьян Руди ҳозирги жамоаси билан шартномаси тугаётгани боис "Бавария"га бепул тушди ва жамоа билан 2020 йилгача шартнома тузди.
Барча топ клублар сингари "Бавария" ҳам келажакда етакчилик мавқеини сақлаб қолиш учун ҳозирдан ҳаракатини бошлаган. Мюнхен клуби ўз одатига кўра, Бундеслига ишончли ўйин кўрсатаётган истеъдодли немис футболчиларини ўз таркибига қўшиб олишга катта эътибор қаратади.
"ХоввенХайм"нинг 21 ёшли ҳимоячиси Никлас Зюле эса "Баварияда" 2022 йилга қадар тўп сурадиган бўлди.
Ҳар икки футболчи янги жамоаси таркибига жорий мавсум якунлангач, қўшилади.
Комментарии