“Бавария” ўз футболчисини “Барселона”га сотмаслик йўлини топди

27 март, 19:08 557

“Бавария” ўз футболчисини “Барселона”га сотмаслик йўлини топди


“Барселона” клуби “Бавария” ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантарани ортга қайтариш йўлларини қидирмоқда. Бироқ немис клуби “кўк-анорранглилар”ни бу фикрдан қайтариш учун ўзига хос йўл тутмоқда.

Гап шундаки, мюнхенликлар 25 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер нархини 78 млн фунт (тах. 90 млн евро)га баҳоламоқда. Бу эса “Барселона” раҳбарияти маъқул эмас ва ўз тарбияланувчиси учун бунча пул беришни хоҳламаётир.

Аввалроқ Алькантаранинг ўзи “Барселона”га қайтишни истамаслигини айтиб ўтган.