“Бавария” “қутқарув ёстиғи”ни ишга туширди

14 октябрь,2017, 09:10 706

“Бавария” “қутқарув ёстиғи”ни ишга туширди

Юпп Хайнкес 72 ёшга тўлди. У яна ўйинга қайтди

Bayern head coach Jupp Heynckes in the field

Хосеп Гвардиоланинг 2013 йилдаги тақдимоти “Бавария” тарихидаги энг қимматли тадбир бўлган эди. Клуб ўз ўз фаолиятининг янги саҳифасига қадам қўяётганлигини катта тантана билан нишонлади. Мюнхенликлар ҳамкорликнинг дастлабки дақиқалариданоқ Пепга муносиб бўлишга бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Тақдимотда испан ва унинг ҳамюртлари учун каталониянинг пешқадам барлари махсус тапас-менюси тузилди.

2016 йилда эса катта тантана билан Карло Анчелотти  кутиб олинди. Бир неча спорт юлдузлар жумладан, Роналду ҳам, собиқ мураббий учун махсус видео табрик тайёрлашди.

“Бавария”  Юпп Хайнкесни тўртинчи маротаба қабул қилмоқда, шунинг учун ҳам унинг 72 йиллик тантанасида ортиқча дабдабалар кузатилмади, бутерброд ва газли ичимликларин инобатга олмаганда, албатта. Аммо барча йиғилганларнинг кўзида Юпп тимсолида жамоа  нажоткорини кўриш умиди акс этиб турарди.

Хайнкес ушбу ишга раҳбарият билан бўлган яхши муносабатлар ҳурмати юзасидан рози бўлганини очиқдан-очиқ тан олади. “Менинг қайтишим ўзим учун эмас, клуб учун керак. Мен бу ерда фаолият юитадиганларнинг барчасига менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ушбу мураккаб вазиятда  клубга ёрдам бериш менинг бурчимдир”.

Бу Хайнкеснинг иккинчи маротаба фавқулодда вазиятда клубга ёрдам қўлини чўзиши.  Тан олиш керак, 2009 йилдаги вазият анчагина соддароқ эди. Юрген Клинсманн тит-питини чиқарган клубни эсон-омон, қолган-қутган обрўни тўкмасдан финишга судраб олиб бориш керак эди. Ҳозирги ҳолатда клубда анчагина мустаҳкам жамоа тўпланган, аммо рақиблар ҳам чакана эмас. Олдинда эса мутассил меҳнатни талаб қилувчи саккиз ой турибди...

Хайнкеснинг клубга иккинчи маротаба қайтиши (2011-2013) “Бавария”нинг XXI аср ҳисобида ўтказган энг ажойиб дамлари эди. Ушбу икки йил давомида Юпп ҳамма нарсани жой-жойига  қўйиб чиқди. Сўнгги пайтларда ўзининг энг асосий рақиби “Боруссия”га ғалабани бой бериб кўяётган жамоага қайта эйфория бағишлади.

Хайнкес раҳбарлигидаги 2012-13 йил мавсуми жамоа тарихида муҳрланиб қолишига сабаб бўлди, афсонавий рекордлар даври сифатида эсда қолди. Ули Хеннес ҳозиргача “энди ҳеч ким ҳеч қачон ўша пайтдагидек футболда ўйин кўрсата олмайди” дея ўша кунлари ёдга олади.

Хайнкеснинг жамоага учинчи маротаба кириб келиши нисбатан омадлироқ кечган эди. Юрген Клинсманндан фарқли равишда Луи ван Гал жамоа билан яхшигина ишлаганди. Ундан Хайнкенсга чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқишга ярайдиган жамоа мерос бўлиб қолганди. Хайнкес жамоага Нойер, Боатенг, Манджукич, Мартинес ва Дантени олиб келди. “Бавария” ҳар доим бир хил схема асосида ўйнарди, аммо бир ўйин услубини ҳеч қачон такрорламасди. Вертикал футбол позицион ҳужумлар билан алмашди, энг аҳамиятлиси, баварияликлар тўп билан боғлиқ барча фокусларини рақиб майдончасида амалга оширарди...

 “Бавария”нинг Хайнкес даврида кўрсатган рекорд кўрсаткичлари:

Чемпионат доирасида (мавсум давомида) мағлубиятлариннг энг минимал кўрсаткичи — 1.

Битта ўйин давомида киритилган голларнинг рекорд кўрсаткичи — 9.

Мавсум бўйича мутлақ ғалабаларнинг рекорд кўрсаткичи — 21.

Бу жамоа буюкликда танҳо эди, уни тарк этиш ҳам осон бўлмади...

Айни дамда Хайнкес баварияликларга жамоани фақатгина касодга учраган ўйин ҳолатидан эмас, балки руҳий инқироздан ҳам олиб чиқиш учун ҳаводек зарур. 72 ёшини уриб қўйган Юпп олдида турган ушбу мураккаб вазифанинг яна бир бор уддасидан чиқа олишига шубҳа йўқ, албатта. Ишонамизки, тез орада “Бавария” коллекциясидан яна бир кубок ўрин олади, немис футболчилари чемпионатда бош ролларни эгаллайди, жамоа ўйинларининг трансляцияси хапдори эмас, балки қувват бағишловчи восита вазифасини бажара бошлайди.

Янги мураббий ўзининг 4-2-3-1 схемасидан воз кечиши амри маҳол. Ушбу схема тўрт йил муқаддам қуйидагича эди: 

Бугун бўлиб ўтадиган “Фрайбург”га қарши баҳсда жамоа таркиби қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

Асосий таркиб Карло Анчелотти тузиб чиққан 11 таликдан деярли фарқ қилмайди. Шу боисдан жамоа раҳбарлари Хенес ва Румменигге ўз қадрдон биродарларининг қобилиятига умид қилишмоқда.

Юпп билан бирга ишлаганларнинг барчаси унинг қўл остидагиларга кўрсатадиган ҳурмати, эътиборини алоҳида эътироф этишади. “Мураббийларга теккан касаллик: улар захирадаги дарвозабонлар ва ўйинчилар билан иш олиб боришмайди, уларнинг исмларини билишмайди ҳатто. Аммо бизнинг жамоамиз бундай ҳолатдан мустасно эди. Хайнкес энг кўп шуғулланадиган ўйинчи бу учинчи дарвозабон ҳисобланарди. Жамоадаги мавқе, ўйинчининг ёши, келиб чиқиш каби нарсалар Юпп учун сариқ чақага қиммат. Ундан йўл-йўриқ сўраб мурожаат қиладиган ҳар бир инсондан ўзининг қимматли маслаҳаталарини аямайди”, дейди “Байер”нинг собиқ дарвозабони Штефан Райнарцт.

Фақат Хайнкес раҳбарлигидаги жамоадагина захирадаги ўйинчининг покерни амалга ошириш ҳолатлари (Писсаро. 2013 йил) рўй бериши мумкин.

Олдинда турган машаққатли саккиз ой Хайнкесга жамоанинг ўзаро майда гуруҳларга ажралиб кетишига, футболчилар орасида янги конфликтларнинг юзага келишига йўл қўймаслик вазифасини қўяди.

“Юпп мушук билан кучукни яраштириб қўя оладиган ягона инсон” — дея ҳазиллашади жамоа жамоа ижрочи директори Румменигге. “Жамоани қандай тайёрлаш кераклиги унинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, барчаси, албатта, жой-жойига тушади”.

72 ёш ҳар ҳолда соғлиқ билан ҳазиллашадиган давр эмас, аммо Хайнкес саломатлигидан ҳеч қандай шикояти йўқлигини таъкидлайди: “Кимдир 45 ёшидаёқ ҳассага суянади, кимдир эса 70 ёшда ҳам чопқиллаб юради. Мениниг пульсим — 60, қон босимим —  120/70.  Жисмоний ҳолатимдан мутлақо нолимайман, ҳар қандай машғулотга тайёрман”.

У ҳафтада икки марта сув ҳавзасига боради, машғулотлар залига қатнайди, ҳар куни километрлаб масофани пиёда босиб ўтади. Яқин ойларда Хайнкеснинг хоббилари сони яна биттага ортади...

Саодат Абдураҳмонова тайёрлади