“Бавария” раиси: Неймар “Альянц-Арена”данда қиммат туради

“Бавария” бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнс Руменигге жамоа нима учун ўз вақтида Неймарни сотиб олмаганини айтиб ўтди.

“Бир сафар мен ўзимга савол бердим. Биз учун Неймар мухимми ёки “Альянц-Арена”? Айтиб ўтишим лозим, биз учун стадион афзал. Неймарнинг трансфери эса стадиондан кўп пул талаб этарди”, – деб айтиб ўтди фукционер.

“Бавария” Неймарни 2010 йил 24 млн еврога сотиб олиши мумкин эди. Бироқ буни рад этган. Кейинчалик, Хосеп Гвардиола ҳам бразилияликнинг хизматларига қизиқиш билдирган эди.

Ўтган ҳафтада эса Неймар 222 млн евро эвазига ПСЖ сафига кўчиб ўтди ва янги  жамоаси сафида йилига 30 млн евро маош оладиган бўлди.

Маълумот учун, 75 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган “Алянс-Арена” стадиони эса 340 млн еврога қуриб битказилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!