"Бавария" таркиби яна бир Германия терма жамоаси аъзоси билан бойиши мумкин

Леверкузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт янги мавсумни “Бавария” сафида бошлаши мумкин. Хабарларга қараганда мюнхенликлар 21 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси билан шахсий келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, Брандтнинг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt нашри эса футболчининг трансферини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Юлиан Брандт якунланган мавсум Германия Бундеслигасида жами 32та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Юлиан Брандт тез кунда "Бавария" аъзосига айланади

“Бавария” яна рақобатчиларини кучсизлантиришни бошлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!