"Бавария" узоқ муддатга сафдан чиққан Нойернинг ўрнига супердарвозабон олиб келмоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби узоқ муддатга сафдан чиққан Мануэль Нойернинг ўрнига Жанлуижи Доннарумма (“Милан”) ёки Марк-Андре тер Штеген (“Барселона”) каби маҳоратли дарвозабонларни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Бундан ташқари немис гранди Бильбаонинг “Атлетик” клуби посбони Кепа Аррисабалагани ҳам кўз остига олиб қўйган.

Қайд этиш лозимки, Нойер келгуси йилнинг март ойига қадар сафга қайта олмайди ва шу боис клуб раҳбарияти қишки трансферлар даврида биринчи навбатда жамоага яхши дарвозабон сотиб олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Нойернинг жорий йил сўнггига қадар майдонга қайтиши айтилаётган эди. Бироқ, кейинчалик шифокорлар унинг соғайиши бироз узоқроқ давом этишини айтишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!