“Бавария” ва “Челси” бир футболчини талашмоқда

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси ярим ҳимоячиси Эрик Дайер “Челси” ва “Бавария” каби топ клубларнинг қизиқиш доирасига кириб қолди. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, агар Дайер шимолий Лондонни тарк этиш истагини билдирса, юқоридаги жамоалар “шпорлар”га таклиф билан чиқишга тайёр.

Маълумотларга кўра, Эрик ўзининг “Тоттенхэм”даги ҳолатидан норози. Боиси, Англия терма жамоаси футболчиси жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Таққослаш учун, Дайер ўтган мавсум бор йўғи 1та учрашувда майдонга тушмаган эди. Бу мавсум у премьер-лиганинг ўтган 15та турининг 11тасида асосий таркибда майдонга тушган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!