“Бавария” ва “Манчестер Сити”да ўйнаган футболчи фаолиятини якунламоқда

15 май, 19:28 300

“Бавария” ва “Манчестер Сити”да ўйнаган футболчи фаолиятини якунламоқда

“Football Espana ”нинг хабар беришича, “Малага” клуби ҳимоячиси Мартин Демикелис ушбу мавсум якунланганидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлайди.

Аргентиналик футболчи ҳозир 36 ёшда ва бу мавсум “Малага” сафида 12 ўйинда майдонга тушди. Демикелис шундан 8 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган.

Маълумот учун, Демикелис “Ривер Плейт”, “Бавария”, “Атлетико”, “Эспаньол”, “Манчестер Сити” каби жамоаларда ҳам тўп сурган. 4 марта Бундеслига, бир бор АПЛда ғолиб чиққан. Бундан ташқари, 4 бор Германия кубоги, бир бор Англия лига кубогини ҳам қўлга киритган.